Клиникамиз ҳақида
Тошкент марказидаги илғор стоматология. Энг яхши мувофиқлаштирилган жамоа, энг замонавий ускуна-жиҳозлар, даволашнинг энг юқори сифати. 3D диагностика, дентал микроскоплар, ортодонтия, жарроҳлик, имплантация, ортопедия, седатив даволаш. Ҳаммаси сизнинг табассумингиз саломатлиги учун!
Стоматология клиникаси “KAN Dental Clinic”
“KAN Dental Clinic” стоматология клиникаси Тошкентда 13 йил аввал ортодонт Станислав Александрович Кан томонидан ташкил этилган. Ўшанда доктор Кан Ўзбекистонга Жанубий Кореядан илғор технологияларни олиб келган эди.
Бугунги кунда Тошкент марказидаги стоматологиямизда энг тажрибали ва илғор стоматологлар, энг эътиборли ёрдамчилар ва энг ғамхўр маъмурлар ва координаторлардан иборат жамоа ишлайди.
Бизда ҳар қандай стоматологик муаммони тез ва сифатли ҳал қилиш учун керак бўлган ҳамма имкониятлар бор:
- 3D компьютер томографияси — бехато ташхис
- Микроскоп ёрдамида тишни даволаш
- Ақлли ортодонтия — брекетлар, элайнерлар, трейнерлар
- Рақамли стоматология — бенуқсон коронкалар, тишга қўшимчалар ва винирлар
- Ишончли имплантация
- Милкларни даволаш (пародонтология)
- Нозик гигиена ва оқартириш
Ва, албатта, бизнинг самимий ғамхўрлигимиз!
Бизнинг вазифамиз
Нима учун биз “KAN Dental Clinic” стоматология клиникасини яратдик. Биз энг илғор даволаш усуллари ва замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда сизга чиройли ва соғлом табассум ҳақидаги орзуингизни рўёбга чиқаришга ёрдам берамиз.
Бизнинг қадриятларимиз
Биз учун нима муҳим:
- Ҳар бир бемор ва ҳар бир ходимга ғамхўрлик қилиш.
- Беморларимиз ва ҳамкорларимиз эҳтиёжларини ҳурмат қилиш.
- Беморлар ва ҳамкасблар билан муносабатларда очиқлик ва ҳалоллик.
- Доимий ривожланиш — биз доимо тиббиётнинг сўнгги ютуқларини ўрганамиз.
- Ҳамкорлик — биз яхши мувофиқлаштирилган масъулиятли жамоа сифатида беморларнинг манфаати учун ишлаймиз.
- Масъулият — биз белгиланган кафолатларга риоя қиламиз ва натижалар учун жавобгармиз.
- Комфорт — биз ҳар бир меҳмон ўзини жуда қулай ва хотиржам ҳис қилишига ҳаракат қиламиз. Ахир унинг соғлиғи — ишончли қўлларда!

